islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Тошкент Ислом институти логотипи танлови ғолиблари аниқланди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти янги логотипини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинган эди. Танлов шартларига кўра логотип 3 тилга (ўзбек, араб инглиз) мослаштириши ва islom-instituti@umail.uz электрон почтасига жўнатилиши керак эди.

12 июнга қадар мазкур электрон манзилга 24 та график маълумотлар етиб келди. Институтнинг ўқитувчи ва ходимларидан иборат ҳайъат аъзолари

– институт йўналиши, қадриятлари ва илмнинг аҳамиятини акс эттириши;

– Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номи логотипда тасвирланиши;

– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;

– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;

– логотип креативлиги асосида логотипларни баҳоладилар. Танлов якунларига кўра энг юқори баҳо олган учта логотип ғолиб деб топилди.

Натижалар қуйидагича:

1-  ўринни Аброр Низомиддинов

2-  ўринни Жўрабек Ўринбоев

3-  ўринни Ниёзалиева Мунавварлар эгалладилар.

Ғолиблар Рамазон ҳайитидан сўнг ташкилотчилар томонидан институтга таклиф этилади!

Эслатма! Мазкур ишларни янада такомиллаштиришда ҳайъат аъзолари ғолиблардан намуналари устида ишлашни тавсия этади.

43000cookie-checkТошкент Ислом институти логотипи танлови ғолиблари аниқланди
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!