islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ташкилотларда диний рамзларнинг қўлланиши

Рамзлар тарих, диншунослик, лингвистика, фалсафа соҳасида назарий тушунчалар ибтидосига, ижтимоий онгни шакллантириш соҳасида эса ғоя ва сиёсат ибтидосига тааллуқли бўлади. Ушбу ибтидолар унутиб кетилганлиги ёки эътиборга олинмаганлиги кўплаб мураккаб тарихий ва сиёсий ҳақиқатларни тўғри тушуниш ва эгаллашга халал беради.

Диний рамзлар асос бўлган ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳам мавжуд. Мисол тариқасида “Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамияти”ни айтиб ўтишимиз мумкин. Бу ташкилот ташкил топганлигига 150 йилдан ошди. Бугунги кунда дунёдаги 188 та давлат Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Федерацияси аъзоси бўлиб, ушбу давлатлар томонидан 1949 йил августдаги Женева Конвенцияси ва унга қўшимча 1977-2005 йилда имзоланган. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федерациясининг 165-тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. “Халқаро Қизил Хоч” ташкилоти асосчиси Анри Дюнан бўлиб, 1901 йилда инсоният олдидаги буюк хизматлари учун халқаро Нобел мукофотига сазовор бўлган.

Ҳенри Дунант 1828 йил 8-майда Женевада туғилган. 1859 йилда у Солферино жангининг натижаларига гувоҳ бўлди, тўққиз минг одам касал ва яраланган, жанг майдонида ҳалок бўлган. Унинг ҳаракатлари туфайли Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси тузилди ва 1864 йили қуруқликдаги урушда ярадорларнинг тақдирини яхшилаш бўйича биринчи Женева Конвенцияси қабул қилинди. Унинг туғилган куни 8-май – Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой куни сифатида нишонланади. Жеан Анри Дюнан 1910 йил 30-октябрда Швейцариянинг Ҳайден шаҳрида вафот этди. 2006 йили у ҳақида “Ҳенри Дунант” филми намойиш этилди.

Қизил Ярим Ой жамияти 1925 йилдан буён фаолият юритаётган мазкур жамият 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳақидаги» фармонига биноан мустақил инсонпарварлик жамоат бирлашмаси мақомига эга бўлди.

Бугунги кунда «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой» ташкилотимизда 1 миллион 300 минга яқин ихтиёрий аъзолар ва 38 минг нафардан ортиқ кўнгиллилар рўйхатга олинган.

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик, универсаллик каби тамойилларга асосан иш юритади.

Турли хил диний рамзлар инсонлар ҳаётида маълум бир аҳамият касб қилгани аён бўлади. Чунки ҳаётимизнинг у ёки бу жабҳасини олиб қарасак, рамзларнинг бир кўринишининг гувоҳи бўламиз. Баъзи ҳолда рамзлар инсонларни ўзаро бир-бирларидан фарқлашга хизмат қилса, баъзида бир эътиқод остидаги инсонларни бир-бирлари билан бирдамликка чорловчи тимсол бўлиб намоён бўлади.

 

Тошкент ислом институти талабаси

 Бадиев Жамолиддин

 

431550cookie-checkТашкилотларда диний рамзларнинг қўлланиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: