نحاس
114-савол. Аллоҳ таоло айтади:
يُرْسَلُ عَلَيْكُمَا شُوَاظٌ مِنْ نَارٍ وَنُحَاسٌ فَلَا تَنْتَصِرَانِ
«Устингиздан олов ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз» (Ар-Раҳмон сураси, 35-оят).
«Нуҳас»нинг маъноси нима?
114-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «У олови бўлмаган тутун», деган. Бунга шоирнинг шу шеърини мисол қилади:
У мустаҳкам қандил каби нур сочар,
Аллоҳ унга тутун (олов) бермаса ҳам.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади