islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Институтимиз тарихида яна бир хурсандчилик

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Олий аттестация комиссияси томонидан Етакчи ташкилотлар рўйхатига киритилди.

Етакчи ташкилот сифатидаги институтимизда биринчи бўлиб Абдураҳмонов Ихтиёр Бахтиёровичнинг “Алоуддин Самарқандий “Шарҳ ат-Таъвилот” асарининг тафсир илмидаги аҳамияти” мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси ўтказилди.

Онлайн-оффлайн шаклда ўтказилган диссертация муҳокамасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича” проректор Тоҳир Эвадуллаев, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов, Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими муҳандиси, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Маъмур Эркаев, Тиллар кафедраси мудири, Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Улуғбек Ҳасанов, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ахмедов Сайқал, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Обид Тангиров ва бошқа профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

ТИИ Матбуот хизмати

432740cookie-checkИнститутимиз тарихида яна бир хурсандчилик

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: