islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Борингизга шукур, азиз Устозлар!”

“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари учун “Борингизга шукур, азиз Устозлар!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Маросимда фахрий устозлар Шайх Абдулазиз Мансур, Илҳомжон Эшонжонов, Аҳмаджон Бобомуродзода, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ҳамда ўқитувчилар иштирок этди.
Тадбир 4-босқич талабаси Маҳмудхон қори Ашуров томонидан ўқилган Қуръони каримни тиловати билан бошланди.
Байрамни ТИИ ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб бериб, устоз ва мураббийларни айём билан муборакбод этди, диний таълим тизимида амалга оширилаётган хайрли ишлар борасида тўхталиб, ислоҳотлар келусида ҳам давом этишини таъкидлади. Шунингдек, Ҳ.Ишматбеков ва Д.Махсудов сўзга чиқиб, ўқитувчиларни касб байрами билан қутлади.
Талабалар устозларнинг қадри, уларни улуғлаш ҳақида саҳна кўриниши, ҳикматлар ҳамда шеърлар ўқиб, ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
Байрам муносабати билан институтнинг бир қатор ўқитувчилари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институтининг ташаккурнома ва мақтов ёрлиқлари билан мукофотландилар.
Тадбир якунида устоз ва мураббийларга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларига, элу юртга файзу барака ато қилишини Аллоҳ таолодан сўраб Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси, Олий маъҳаднинг фахрий устозларидан Шайх Абдулазиз Мансур дуо қилдилар.

Ҳурматли устозлар, илм йўлидаги хайрли ишларингизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

ТИИ Матбуот хизмати

433750cookie-check“Борингизга шукур, азиз Устозлар!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: