islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Йўлларда зулм қилманг!

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Худойбердиев, ЙҲХБ командири ўринбосари, подполковник Муродилла Тошмирзаев билан Ҳазрати Имом маҳалласи фаоллари ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчилари ва талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

ЙҲХБ маъсуллари томонидан, ҳайдовчиларнинг йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан ошириши, пиёдаларга йўл бермаслик, йўл белгиларига риоя қилмаслик, қизил чироқда тўхтамаслик каби қоидабузарликлар ортидан бугунги кунда оғир оқибатли ЙТҲлари келиб чиқаётгани тушунтирилиб, барча огоҳликка чақирилди. Йўлларда сергакликни ошириш, автотранспорт воситаларни бошқаришда етарли билим ва малакага эга бўлиш, йўл қоидаларига риоя қилмасликнинг аянчли оқибатлари тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

Пиёдалар ва транспорт воситаларига йўл бермаслик, “қизил”да ўтиб кетиш, тезликни оширган ҳолда йўл транспорт ходисасини юзага келтириб, натижада инсонларнинг автотранспорт мулкига ва жонига зарар етказиш каби қоидабузарликлар йўлларда амалга ошириладиган зулм қилиш бўлиб, гуноҳ саналади.

2024 йилнинг 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги ўтказилмоқда.

Давра суҳбатида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш каби жиноятларни олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, маҳаллаларда, оила ва жамоат жойларида, таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди, бу тўғрисида Олмазор тумани 2-сонли Ички ишлар бўлими масъул ходимлари маълумот берди.

Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ шу каби жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

ТИИ Матбуот хизмати

434320cookie-checkЙўлларда зулм қилманг!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: