Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Саудия Арабистонида ўтказилган “Ривожланаётган мамлакатлар мулоқоти” конференцияси доирасида Ислом тараққиёт банки (IsDB) президенти Муҳаммад Ал Жассер билан учрашди.
Учрашувда банк иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг жорий ҳолати ва келгуси чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси ва таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Унга кўра, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида 37 км. автомобиль йўллари реконструкция қилинади. Шунингдек, “SmartED” таълим лойиҳаси доирасида 58 та умумий ўрта таълим мактаби инклюзив таълим талабларига мос ҳолда барпо этилади.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.