Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Қуръон илмлари кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2025” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирни Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Сўнгра “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов мусобақа шартлари билан таништирди.
Мусобақада қориларни “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари:
▪️ Жаҳонгир қори Неъматов (ҳакамлар ҳайъати раиси);
▪️ Шайх Иброҳим Абдулкарим;
▪️ Исломхон қори Убайдуллаев;
▪️ Аҳмадхон қори Рашидов;
▪️ Валихон қори Азимбоев
баҳолаб бордилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг қўйган баллари асосида чиқарилган якуний хулосага кўра қуйидаги натижа қайд этилди:
• 1-ўрин: 4-курс талабалари Фазилдинов Сайдбурхон Мирзаакбархон ўғли ва Ҳабибуллаев Убайдуллоҳ Улуғбек ўғли;
• 2-ўрин: 2-курс талабаси Нажмиддинов Муҳаммад Аминхон Қутбиддин ўғли.
• 3-ўрин: 3-курс талабаси Солижонов Сайдулло Мухаммадсоли ўғли
Мусобақа ғолибларига Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.
ТИИ Матбуот хизмати