islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Касаба уюшмалари комиссияси қайта сайлов мажлиси бўлиб ўтди

6 март куни Тошкент шаҳар Касаба уюшмаси қўмитаси вакили Сардор Муллабоев иштирокида Тошкент ислом институтининг Касаба уюшмаси ходимлари сайлови ўтказилди. Мажлисга йиғилганлар институтнинг бугунгача Касаба уюшма раиси бўлган Маъмуржон Мамаюсуповнинг ўтган 5 йил мобайнида қилинган ишлар ахборотини тинглашди.

Шундан сўнг Сардор Муллабоев сўзга чиқиб, йиғилишнинг қандай ташкил этилиши, Касаба уюшма қўмитасининг ваколатли муддати ҳар 5 йилда тугаши, Тошкент ислом институтининг уюшма аъзолари муҳлати ҳам ўтган йилнинг декабр ойида тугаганини маълум қилди.

Касаба уюшмасига аъзоларини сайлаш учун аввало ишчи риёсат тузилиб, унга иш берувчи вакили сифатида С.Примов, уюшманинг Тошкент шаҳар вакили С.Муллабоев ҳамда номзод М.Мамаюсуповларлар белгиланди. Сайлов очиқ овоз бериш кўринишида ўтказилиши иштирокчилар томонидан қабул қилинди.

Ишчи риёсат институтнинг касаба уюшма раислигига Зокиржон Мирзақосимов ҳамда Маъмуржон Мамаюсуповлар номзодлигини таклиф қилди. Мажлис иштирокчиларининг овоз саноғига кўра институтнинг касаба уюшма раиси этиб М.Мамаюсупов номзодлиги маъқулланди. Уюшманинг қолган 8 нафар аъзолари ҳам бир рўйхат асосида тасдиқланишига овоз берилди ҳамда маъқулланди.

Мажлис давомида тафтиш комиссиясига 3 нафар аъзо М.Жўраев, А.Қодиров ҳамда Я.Раззақовлар сайланди. Комиссияга раис сифатида Я.Раззақов номзодига овоз берилди. Шунингдек, Тафтиш комиссияси касаба уюшмасининг фаолиятини назорат қилиб, қониқарсиз ҳаракатларини шикоят қилишга ҳақли эканлиги таъкидланди.
М.Мамаюсупов Касаба уюшмаларининг Республика миқёсидаги конференцияларида иштирок эта олиши ҳам қайд этилди.

Мажлис сўнгида ишчи риёсатнинг институт вакили Соатмурод домла Примов ушбу жой таълим муассасаси бўлгани боис, оромгоҳларга йўлланмаларни институтнинг аксар ўқитувчи-ходимлари таътилга чиқадиган ёз ойларига тўғрилаб беришларини таклиф берди.

Касаба уюшмалари институт кенгаши мажлиси расмийлаштирилиб, ниҳоясида уюшманинг янги аъзолари ишига муваффақият тилаб, профессор-қитувчи ва ходимларнинг манфаатлари учун кўп хайрли ишлар қилинишига умид билдирилди.

ТИИ Матбуот хизмати

439700cookie-checkКасаба уюшмалари комиссияси қайта сайлов мажлиси бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: