islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбек хонликлари даври экспозицияси муҳокамаси бўлиб ўтди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 2025 йил 20 март куни “Ўзбек хонликлари даври экспозицияси”ни бойитишга бағишланган илмий ижодий гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоизки, мазкур экспозиция доирасида 130 га яқин илмий лойиҳаларни 3 босқичда амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг ижроси бўйича 40 та маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан 50 дан ортиқ олим ва мутахассислар жалб қилинади.

“Ўзбек хонликлари даври экспозицияси”га умумий масъул раҳбар сифатида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров лойиҳа ижрочиларига ижодий гуруҳ таркиби, техник топшириқлар, молиялаштириш ва ташкилий масалалар бўйича маълумотлар тақдим этди.

Йиғилишда қатнашган олимлар лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари, мавзуларга аниқлик киритиш, маълумотлар асосли экани текшириш ва техник топшириқларни тўлдириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Биринчи босқичда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди ҳамда лойиҳалар ижроси бўйича қўшимча таклиф ва тавсиялар тингланди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

Матбуот хизмати

441370cookie-checkЎзбек хонликлари даври экспозицияси муҳокамаси бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: