islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Хатмона-2018» битирув тадбири бошланди

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бошланди. Ушбу байрам тадбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари М.Комилов, фахрий устозлар А.Шоший, Яҳё қори домла ва бошқа азиз меҳмонлар ташриф буюрди.
Тадбирнинг аввалида маъҳад қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар кириб келишди сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ҳамда Қуръон тиловати ва гўзал дуолар билан тадбир очилди. Сўнгра Тошкент Ислом институти ректори битирувчиларга ўз тилакларини билдириб кейинги ҳаётларига омадлар тиладилар.

ЎМИ раиси муфтий У.Алимов сўзга чиқиб битирувчиларга ўзларининг самимий тилак, хайрли дуо ва қимматли насиҳатларини билдирдилар.

Тадбир давом этмоқда. Битирув тадбири тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

44140cookie-check«Хатмона-2018» битирув тадбири бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: