islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“IX-XII асрларда ақлий тафсирларни гносеологик тамойилларининг методологик асослари” мавзусидаги докторлик диссертациясининг илмий семинари ўтказилди

2025 йил 24 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қуръон илмлари” кафедраси  доценти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНEСКО» кафедраси  докторанти А.Абдуллаевнинг “IX-XII  асрларда ақлий тафсирларни гносеологик тамойилларининг методологик асослари” мавзусидаги докторлик диссертациянинг илмий семинари бўлиб ўтди.

Илмий семинарда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилар  иштирок этишди. Семинарни Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов очиб берди ва диссертация иши юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар ҳамда қилинган ишлар ҳақида маълумот бериш учун сўзни диссертантга берди.

А.Абдуллаев сўзга чиқиб, диссертация ишининг мазмуни, бугунги кундаги тафсир илми ривожи нуқтайи назаридан аҳамияти ва долзарблиги, республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишлари, шунингдек, хорижий илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги, илмий янгилиги ҳамда илмий-амалий аҳамияти ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Илмий семинар сўнгида мавзу бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Семинар иштирокчилари томонидан мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар берилди.

ТИИ Матбуот хизмати

442160cookie-check“IX-XII асрларда ақлий тафсирларни гносеологик тамойилларининг методологик асослари” мавзусидаги докторлик диссертациясининг илмий семинари ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: