islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Экстремистик ва террористик оқимларнинг шахс онгини бошқариш услублари” мавзусида суҳбат ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Диний ишлар бўйича қўмита Ахборот-таҳлил маркази ходими Нодир Шомирзайев ва Республика қайтариқ гуруҳи мутахассиси Турақулов Қаҳрамон иштирокида “Экстремистик ва террористик оқимларнинг шахс онгини бошқариш услублари” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди.

Бугунги кунда дунё хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган жиддий муаммолардан бири – экстремистик ва террористик оқимларнинг кенгайиб боришидир. Ушбу оқимлар ёшлар ва тажрибасиз инсонларни ўз сафига жалб қилиш учун турли тарғибот усулларидан фойдаланади. Уларнинг энг хавфли қуролларидан бири – шахс онгини бошқаришдир.

Экстремистик гуруҳлар ўз ғояларини тарғиб қилишда диний, сиёсий ёки ижтимоий мафкураларни бузиб талқин қилиш орқали тарафдорларини ҳақли эканлигига ишонтиради. Улар:

Ўз ғояларини динга боғлаш – мафкураларини диний манбаларга асосланган деб кўрсатади.

Диний далилларнинг нотўғри талқини – Қуръон ва Ҳадисдаги оят ва ривоятларни ўз мақсадлари йўлида бузиб шарҳлайди.

Жамиятни бўлиш – “тўғри йўлдагилар” ва “адашганлар” каби кескин фарқлаш орқали қарама-қаршиликни кучайтиради.

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

кабинет мудири М.Азизов

442221cookie-check“Экстремистик ва террористик оқимларнинг шахс онгини бошқариш услублари” мавзусида суҳбат ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: