Масжиди Набавий маъмурияти ташриф буюрувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиб, зиёратчиларда ижобий таассурот қолдиришга доимо ҳаракат қилишади. Масжиди Набавийда кўплаб хизматлар мавжуд.
Фатво идоралари. 12-дарвозада фатво идоралари мавжуд. Зиёратчилар идораларга ташриф буюриши ёки телефон орқали саволларига жавоб олишлари мумкин.
Кутубхона. Кутубхона масжид томида жойлашган. Томга 11-рақамли Ақиқ дарвозасидан кирилади. Кутубхона 8:00 дан 22:00 гача хизмат кўрсатади.
Дарсхоналар. Машғулотлар йил давомида ўтказилади. Дарслар одатда беш вақт намоздан кейин шариат илмига мутахассис олимлар томонидан ўтказилади.
Қуръони карим ва тафсир китоблари. Масжидда мусҳафлар ва Қуръони карим маъноларининг турли тилларга таржималари мавжуд. Кўришда нуқсони бўлган инсонлар учун Брайл алифбосидаги Қуръон ҳам бор.
Аравачалар. Масжидда имконияти чекланганлар ва кексалар аравачалари бепул. Улардан масжид ичида ва унинг атрофида фойдаланиш мумкин.
Топилмалар идораси. Бумюларини йўқотган шахслар ушбу офисга мурожаат қилишлари мумкин.
Замзам суви. Замзам суви масжид ичида, шунингдек, ташқи ҳовли ва томларда совуқ ва илиқ ҳолатда стерилланган идишларда берилади.
Эҳтиёжи бор одамлар учун хизматлар. Махсус намоз жойлари кексалар, ногиронлиги бор алоҳида эҳтиёжи бор одамлар учун мўлжалланган ва эскалаторлар ҳам улар учун.
Ҳайдовчилар маркази. Бақиъ қабристонининг 34-C дарвозаси рўпарасида ҳайдовчиларга хизмат кўрсатадиган марказ бўлиб, Масжиди Набавийнинг аёллар кирадиган шарқий ва ғарбий томонида ҳам иккита офис мавжуд.
Жума хутбаси таржимаси. Жума маърузалари етти тилда радиоузатгичлар орқали эшиттирилади.
Қуръон курслари. Махсус сайтдан рйўхатдан ўтиб, мазкур курсларда қатнашиш мумкин.
Намоз учун стуллар. Олиб юриш қулай бўлган букланадиган стуллардан кексалар ва узрли одамлар фойдаланиши мумкин.
Автотураргоҳлар. Масжиднинг остки қисмида автотураргоҳ мавжуд. 4300 та машинага мўлжалланган бўлиб, уларга асосий кўчаларга туташган 6 та дарвозадан кирилади.
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев