islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Араб тили” фани бўйича навбатдаги ўқув курси бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади.

Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади.

Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди.

Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Тингловчилар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:

— ректор номига ариза;

— соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086 шакл);

— паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

— 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

— яшаш жойидан маълумотнома;

Ўқув машғулот учун тўлов: 1 нафар тингловчига жами энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида бўлиб, ўқув курси тингловчиларидан ҳужжат қабул қилиш илгари ёзилган рўйхат кетма-кетлиги асосида давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича уч ойга мўлжалланган ўқув курсининг ҳар давраси учун 30 нафар эркак ва 30 нафар аёл-қиз жами 60 нафар тингловчи таълим олади.

Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг +99871 240-03-58, +99871 227-23-47 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўқув курслари учун қабул ҳайъати

47070cookie-check“Араб тили” фани бўйича навбатдаги ўқув курси бошланади
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!