islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курсининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди

Мамлакатимизда охирги йилларда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида пуллик курслар ташкил этилган эди.

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент ислом институтида «Қуръони Карим ва тажвид» курсларининг дастлабки босқичи машғулотлари якунланди.

Мазкур босқич тингловчиларига институт томонидан «Қуръони Карим ва тажвид курси»ни якунлаганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.


Эсталатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўқув курслари бўйича услубчи

Усмонхон Баҳодирхонов

50630cookie-check“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курсининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: