islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун давра суҳбати ташкил этилди

Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Араб тили” ҳамда “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курслари фаолият юритиб келмоқда.

Мазкур ўқув курсларни институтнинг малакали ўқитувчилари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида олиб бормоқда.

“Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шунга биноан 2018 йил 5-8 октябрь кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда ўқув курси тингловчилари вазифалари, тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқлари, ноқонуний тарзда диний таълим олмаслик ва бермаслик тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда диний соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади.

Суҳбат якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда хайрли ишларга бош бўлган юртбошимиз, муфтий ҳазратлари, институт жамоаси ва бошқа масъулларга миннатдорчилик изҳор қилиб, диёримизда бўлаётган мана шундай гўзал ислоҳотларга нисбатан эътиборли бўлиш ва бу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Маълумки, “Араб тили” курсининг дастлабки ўқув машғулотлари 2018 йил 2 январдан, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси эса 2018 йил 10 июндан бошланган эди.

Ўқув ишлари услубчиси

Усмонхон Баҳодирхонов

52720cookie-check“Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун давра суҳбати ташкил этилди
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!