islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида “Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар” мавзуида дарс бўлиб ўтди

Доно халқимиз “Тарихсиз келажак бўлмайди” дейди. Ҳақиқатан ҳам мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли эрур. Чунки инсон ўз тарихини, ота-боболари эришган ютуқ-камчиликларини ўрганар экан ўзига зарур хулосаларни чиқаради, улар забт этган марраларданда юқори чўққиларни эгаллашга, уларнинг хатоларини қайта такрорламасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун тарихни ўрганиш, хусусан, ислом тарихини билишнинг аҳамияти катта.

2018 йил 25-октаябр куни Тошкент ислом институти 3-А  гуруҳ талабалари устоз Пўлатхон Каттаев бошчилигида “Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар” мавзусида Ислом тарихи дарсини “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган “Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида ўтди. Дарс жараёнида бино ичидаги “Усмон мусҳафи”нинг жамланиши, унинг нусҳаларининг сони, бизгача етиб келган нусхаси ҳақида маълумотлар берилди.

Дарс мобайнида Усмон Мусҳафи 1989-йил 14-мартда Ўрт Осиё ва Қозоғистон диний назорати кутубхонасига олиб келингани ҳақида ва ҳозирда Мўйи Муборак музейида
47 тилдаги Қуръони карим сақланаётгани ҳақида маълумотлар берилди. Таржималар ичида Ўрта Осиё халқларининг тилларидаги таржима нусҳалари мавжуд.

Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси

Пўлатхон Каттаев

54180cookie-check“Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида “Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар” мавзуида дарс бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: