islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тил-миллатнинг руҳи

Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлгани муносабати билан 26 октябр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Тил-миллатнинг руҳи” мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Суҳбатни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова олиб борди. Ўз она тилимизни, буюк тарихини чуқур ўрганиб, унга ёт сўзларни аралашиб кетишидан ҳимоя қилиш сиз-у бизни олдимизда турган улкан вазифалардан эканлиги ҳақида, “Тиллар кафедраси” ўқитувчилари: У.Ҳафизова, С.Валиевалар сўзлади. Ахборот техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова эса талаба қизларга “Давлат тилида” иш юритишда тилимизни нақадар гўзаллигини сақлаб қолган ҳолда ишлатиш кераклиги, четдан кириб келаётган бегона сўзларни қўшмай соф ўзбек тилида мақола, шеър ва ҳикоялар ёзишни ўзига хос фазилатлари ҳақида маъруза қилди.

Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи 

З.Суярова

54650cookie-checkТил-миллатнинг руҳи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: