islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мубтадо ва хабар мавзусида очиқ дарс ўтказилди!

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 06 ноябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Акмал Мирҳамидовнинг 2- “Г” курс талабаларига “Араб тили” фанидан “Мубтадо ва хабар” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мавзуни талабаларга тушунтиришда устоз китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳидан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди.

Очиқ дарсда “Тиллар” кафедрасидан Шерзод Чулпонов, Козимхон Асроров, “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Жаҳонгир, Неъматов, Зафар Маҳмудов ва Элёр Ахматқуловлар иштирок этиб, дарс жараёнини таҳлил қилдилар.

“Тиллар” кафедраси кабинет мудири
У. Ҳасанов

55570cookie-checkМубтадо ва хабар мавзусида очиқ дарс ўтказилди!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: