Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Обид Тангиров ҳамда 1″А” ва 1″Б”-гуруҳ талабалари иштирокида “Ўзбекистон тарихи” фанидан “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Ушбу мавзуни тушунтиришда ўқитувчи китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳлардан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди.
Дарс жараёнини “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М.Насриев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чулпонов, Ўқув-услубий бўлим инспектори Ж.Акрамов ва бошқалар таҳлил қилдилар.
“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинети мудири
Муслим Боймиров