islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломга назар ташланг… иймон мукаммал бўлур

Замона илми ва фанидан бебаҳра

миллат бошқаларга поймол бўлур”

Мунавварқори Абдурашидхонов

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг катта мўъжиза қилиб ўз каломи Қуръони каримни берган ва унда барча илмларни жамлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва ҳар бир сўзлари бугунги кунгача мўъжизакорлигини кўрсатиб келаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.

Қуръони каримнинг мўъжизакорлигини биз қанча ҳаракат қилмайлик барчасини идрок қила олмаймиз. Бунга сабаб бизнинг ақл чегарамизнинг чекланганлигидир. Қуръони каримнинг ҳар бир сураси, ҳар бир ояти, лафзан, маънан, ҳукуму-хабарлари жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Бу эса, Аллоҳ таолонинг қудрати нақадар буюк эканлигига далилдир.

Маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган эдилар. Ўша  вақтда илм-маърифат, мадраса ёки илмий муассасалар бўлмаган, аммо, юқорида айтиб ўтилганидек, Қуръони каримда инсонлар онгни ожиз қоладиган даражадаги илмий масалалар зикр қилинганида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ дин элчиси, башарнинг сўзи эмаслигига очиқ ойдин далил бордир. Қуръонда шундай илмий масалалар зикр қилинганки, уларнинг сирини ўша вақтда ҳам, ундан кейинги вақтларда ҳам ҳеч ким билмаган. Фақат илм-фан тараққий этган бизнинг давримизга келиб, у нарсалар аён бўлмоқда.

Қуръоннинг балоғат, фасоҳат ва тилдаги эъжозини айтадиган бўлсак, араб тили уламолари хоҳ наҳв илми, хоҳ сарф илми, хоҳ баён илми, хоҳ бадиъ илми бўйича мутахасис бўлсинлар, ким бўлишларидан қатъий назар, Қуръони каримга мурожаат қиладилар. Чунки, Қуръони карим араб тилининг улкан мўъжизаси ҳисобланади.

Ислом динининг иккинчи мўътабар манбаси бўлмиш набавий ҳадислар ҳам бугунги кунда ҳар соҳада ўзининг мўъжизакорлигини кўрсатиб келмоқда. Айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалий суннатларини бажариш тиббий жиҳатдан инсон саломатлигига жуда кўп фойдалари борлиги тасдиқланмоқда. Мисол учун:

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”.

Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки мисвоқнинг қолдиқлари икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб турар экан. Мисвоқ тортилган оғиз бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан.

Мусулмонлар нафақат тозаликда, кийиниш, овқатланиш маданияти соҳасида ҳам оврупаликларга ўрнак бўлишган. Биргина овқатланиш хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўнлаб ҳадислар ворид бўлган. Бунга бир неча мисолларни далил қилишимиз мумкин:

  • У зоти бобарокот умматни кўп таом ейишдан қайтарганлар. Бунинг зарарлари ва оқибатларини бугунги кунда ҳозирги фани ҳам, инсонлар ҳам яхши тушуниб қолишган.
  • Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ётишдан олдин сув ва таом солинган идишлар устини ёпишни, синиқ, дарз кетган идишларни ишлатмасликни буюрганлар.Ўша жойларда турли зарарли нарсалар (микроблар) бўлишини ҳали заррабин кашф этилмасдан аввал кўра билганлар. У зот овқат олдидан ва кейин қўл ювиш, овқатга пуфламаслик, хотиржам ўтириб овқатланиш, таомни иссиғича истеъмол қилмасликка ҳам тарғиб қилганларки, буларнинг ҳаммасида ҳам ҳикмат бор. Бу нарсаларни бугунги тиббиёт тажрибаларга суяниб аста секин тасдиқламоқда. Аммо Аллоҳнинг элчиси бўлган Расули Акрам мўминларга буларнинг барчасини XIV аср аввал ўргатиб, суннат қилиб қолдириб кетганлар…

Бу эса барча соҳада мўмин мусулмонлар илғор бўлганликлари ва Аллоҳнинг Расули ҳақ дин элчиси эканлиги ва Қуръони карим ожиз қолдирувчи, башардан бўлмаган улуғ Робнинг мўъжизакор каломи эканлигига далолат қилади.

Албатта бугунги кунда инсонлар аста секинлик билан хоҳ у тиббиёт соҳасида бўлсин, хоҳ астрономия ва бошқа соҳаларда бўлсин илмларни кашф қилиб келмоқдалар, ваҳоланки ислом замона илмида вужудга келган ва келмаган илмларни ўша даврда очиб қўйди. Аллоҳ Ўз каломида ва Набийсининг сўзида барча илмларни кўрсатиб қўйган. Буни англаш учун ақл эгалари бўлишлик кифоя қилади.

2-курс талабаси

Моҳирахон Орифжонова

56020cookie-checkИсломга назар ташланг… иймон мукаммал бўлур

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: