islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди

Инсоният тарихидаги энг буюк кашфиёт – китоб. Қолганлари китоб ўқиш асносида юзага келган. Унинг тарихи узоқ минг йилликларга бориб тақалади. У папирус ўрамига, сопол тахтачаларга ёки тошларга битиладими, қандай кўринишда бўлмасин, инсон савиясини юксалтиришга хизмат қилган.

Халқимиз – китобхон. Уйида китоби йўқ одамни камбағал санайди. Мудом мутолаага ошно юради. Ўғил-қизларининг ўзидан кўра кўпроқ ўқишини истайди. Чунки бунинг замирида маънавиятга, келажакка эътибор мужассам. Эришаётган улкан ютуқларимиз замирида ҳам аслида китобга ошнолик борлигини унутмаслик лозим.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шунга асосан, жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтнинг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди. Ташриф давомида талабалар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолияти билан яқиндан таништирилди ва янги нашр этилган китоблар тақдимотида иштирок этдилар.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

 талабалар билан ишлаш бўлими

56770cookie-checkТошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: