islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Оламларга раҳмат Пайғамбар

“Рабиул-аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой” яъни, мавлид ойи эканлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар”  номли тадбир ташкил этилди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ила бошланди. Сўнгра “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматов барчани мавлид ойи билан қутлаб тадбирни очиб бердилар. Сўнгра тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. 

Дастлаб, 3 “Г”-гуруҳ талабалари А.Султонмаҳмудов, С.Бузрукхонов ва Т.Хурсанмуродовлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфлари ҳақида турк ва араб тилида нашида ва саловатлар айтдилар. Сўнгра, 2 “Г”-гуруҳ талабаси М.Мардонов Ҳазиний қаламига мансуб “Ул Расули мустафо” деб бошланадиган мухаммасни ўқиб эшиттирди.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим домла Сайдаҳмедов мавлиднинг нишонланиш тарихи, ривожланиш босқичлари, уламоларнинг мавлид хусусида айтган фикрлари ҳақида сўзлаб, талабаларнинг бу борадаги илмлари ошишига ҳисса қўшдилар.

Сўнгра, 1-курс талабаларидан А. Мадаминжонов ва И.Шаробиддинов, 2-курс талабаларидан Ш.Нурмаматов ва И.Қамбаров ҳамда 3-курс талабаси С.Муҳаммадсолиевлар, Имом Барзанжий қаламига мансуб “Мавлиди шариф” қасидасини ўқиб бердилар.

Мавлиди шариф ўқиб эшиттирилгач, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин домла Ҳамроқулов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, саҳоба-и киромларга муҳаббат қилиш ҳақида мавъиза қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яқинроқ танитишга, бу билан тадбир иштирокчилари қалбларида У зотга нисбатан янада муҳаббат уйғонишига сабабчи бўлдилар.

Тадбир сўнгида, барча мўмин-мусулмонлар, хусусан институтимизда хизмат қилиб ўтган ва ҳозирда хизмат қилаётган устоз-ходимлар, толиби илмлар ҳақларига дуо-и хайрлар қилинди.

“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири

Э.Ахматқулов

57200cookie-checkОламларга раҳмат Пайғамбар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: