islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – СОФ ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ АСОСИ

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги яна бир қутлуғ сана – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллик айёми шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида мазкур байрамга бағишлаб жорий йилнинг 3-6 декабрь “Конституция ҳафталиги” маърифий тадбирларни ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабати билан, 4 декабрь Тошкент ислом институтида 2-курс талабалари ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги асоси” мавзусидаги “Махсус дарс” соати ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ва ҳаётимизда тутган ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Тошкент давлат юридик университети Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви кафедрасининг катта ўқитувчилари Ботир Қосимов ва Бекзод Нариманов, ҳамда институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев иштирок этдилар.

Конституция ҳафталиги доирасидаги тадбирда Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.Маънавий-маърифий тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан керакли жавоблар олдилар.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

58780cookie-checkЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – СОФ ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ АСОСИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: