islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида

Опам деб, синглим деб, ота-онам, деб,
Сиғинган гўшам деб, қиблахонам деб.
Ҳар гарди олтиндан, гул остонам, деб,
Мард жонлар севади асли Ватанни!

Мамлакатимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади. Бу бежиз эмас, албатта. Юртимиз тинчлиги, халқимиз хотиржамлиги ва ватанимиз сарҳадлари мустаҳкамлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг хизмати беқиёсдир.

Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни“ муносабати билан “Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида“ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Республика оила илмий-амалий тадқиқот марказининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўлими мудираси Дилдорахон Таджибаева меҳмон бўлди.

Суҳбат “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояси асосида ташкил этилди. Суҳбатда меҳмон талаба қизларга оила мустаҳкамлиги энг буюк масъулият эканлигини ва ҳақиқий фидоий, ватанпарвар авлодни камолга етказиш учун оилада соғлом муҳитни яратиш жамиятимиздаги хотин-қизларни бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди.

Маънавият, маърифат
иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

64320cookie-checkВатан ҳимоячилари аёллар ардоғида
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!