islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан Миср ва Туркия давлатларига жўнаб кетди

Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган қўлёзмалар фондига эга бўлган Миср ва Туркияда йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейлар мавжуд. Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва кутубхона мудири, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу давлатларда бўлиб турибди.

Илмий сафардан асосий мақсад Миср ва Туркиядаги йирик кутубхона ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишдан иблоратдир.
Маълумки, 2017 йили муҳтарам Президентимизнинг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинган эди. Қарорга мувофиқ, турли давлатларда сақланаётган қадимий ноёб қўлёзмалар, чет эл фондларидаги мавжуд асарлар нусхаларини айирбошлаш ёки олиш ҳисобидан Ўзбекистондаги қўлёзма ва ёзма манбалар фондларини бойитиб бориш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ташкилотларида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолатини янада такомиллаштириш масалалари ҳам белгиланган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фондида 3 минг жилдга яқин қўлёзма, 17 минг жилддан ортиқ тошбосма китоблар сақланади.

64900cookie-checkТошкент ислом институти ўқитувчиси Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан Миср ва Туркия давлатларига жўнаб кетди
1 та фикр мавжуд
  1. […] Аввалроқ, қўлёзмалар фондига эга бўлган Туркия давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу мамлакатга ташриф буюрганлари ҳақида хабар берган эдик. […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: