islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

ИСТИҚЛОЛ УЧУН БАХШИДА УМР

Жорий йилнинг 30 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1,2-курс талабалари ўртасида маънавият ва мураббийлик соатлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган “Истиқлол учун бахшида умр” мавзусида хотира тадбирлари ташкил этилди.
Ташкил этилган маънавият ва мураббийлик соатларида Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди бўлганлиги, у мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаган, оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирган шахс сифатида эътироф этилди.

Шунингдек мураббийлик соатларида 1,2-курс талабаларига “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, кафедра ўқитувчилари Ф.Маманосиров ҳамда З.Бегматов томонидан Самарқанддаги ҳадис илми мактаби очилиши, унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар орасидан ушбу “Ҳадис илми мактаби”да ўқишни хоҳловчилар танлаб олиниши ҳақида аҳамиятли маълумотлар айтиб ўтилди.

Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими
бошлиғи Ў.СОБИРОВ

65660cookie-checkИСТИҚЛОЛ УЧУН БАХШИДА УМР
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!