islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида навбатдаги “Араб тили” ўргатиш ўқув курси ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курсларининг навбатдаги давра тингловчилари ўқув курсини тамомладилар.

Эслатиб ўтамиз, институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

65760cookie-checkТошкент ислом институтида навбатдаги “Араб тили” ўргатиш ўқув курси ўз ниҳоясига етди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: