islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Нақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 2-қисм)

НАҚШБАНДИЯ ТАРИКАТИНИНГ ЎН БИР ҚОНУН- ҚОИДАСИ

Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг тариқати биноси шу ўн бир асос устига қурилгандир.

  1. ҲУШ ДАР ДАМ – Икки нафас орасида ҳар бир солик (дарвеш) фақат ёлғиз Аллоҳ таолони эсламоғи ва бир он ғафлатда бўлмаслики уқтирилади.
  2. НАЗАР БАР ҚАДАМ (Кўз оёққа боқади). Бу талаба йўлда юрар экан, атрофга алангламасдан, ерга қараб юриши демакдир. Бу луғавий маъносидир. Тасаввуфдаги маъноси эса шундай: талаба бегоналарни юзига ҳеч қарамайди.

У ўз кўнглига қарайди ва уни кузатади. Доим тавозеъда бўлади, осмонга эмас, ерга қараб юради. Расулуллоҳнинг суннатига уйғун юради. Зотан, у доим олдига қараб юрарди. Талаба йўлда масофа олишни истаса, оёғи босган ерни кўрсинки, ҳадафига етиб борсин.

  1. САФАР ДАР ВАТАН (Ватанда сафар). Мурид мосивони (дунёни) тарк этиб, жаноби ҳаққа таважжуҳ этмоғи лозим. Бу муриднинг ёмон ахлоқ ва башарий сифатлардан қочиб, яхши аҳлоқ ва фаришталарнинг сифатлари бўлган юртга, асл ватанга қайтиш демакдир.
  2. ҲИЛВАТ ДАР АНЖУМАН (Жамият ичида ёлғизлик) бу зоҳирда халқ билан, ботинда эса Ҳақ билан бўлишни ифодалайди.
  3. ЁД КАРД (Қалб билан зикр). Бу нафасни (ҳифзи нафас) тутиб, зикр этиш демакдир.
  4. БОЗ ГАШТ (Зикр пайтида маҳлуқот ҳақида ўйламаслик). Зокир нафасини тутиб, тоқ сон билан зикр этиб, нафас чиқарар экан “Аллоҳума анта мақсудий ва ризока матлуби” (Аллоҳим, мақсадим сенсан ва сенинг ризоингни истайман) каломини мушоҳада этмоқдир.
  5. НИГОҲ ДОШТ (зикр пайтида дунёни тарк этиш). Қалбни хавотирдан, исталмаган хаёллардан муҳофаза этмоқ.
  6. ЁД ДОШТ (Унутмаслик). Ҳақ субҳанаҳу таолодан доим огоҳ бўлмоқ. Зикр пайтида ва бошқа пайтларда Аллоҳни ҳеч унутмаслик.
  7. ВУҚУФИ ЗАМОНИЙ (Ҳар он ҳолидан воқиф бўлмоқ. Нафсни доим ҳисобга тортмоқ).
  8. ВУҚУФИ АДАДИЙ (Ададга воқиф бўлмоқ). Зикрда ададга, сонга риоят этмоқ.
  9. ВУҚУФИ ҚАЛБИЙ (Қалбга воқиф ва соҳиб бўлмоқ). Аввал қалбга таважжуҳ этиб, басират кўзи билан ҳақиқатий қалбга назар этмоқ.

(2-қисм тугади. Давоми бор)

Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси
Дилшодбек Холмирзаев

67130cookie-checkНақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 2-қисм)
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: