islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Нақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 3-қисм)

Ғиждувоний ҳазратларининг ҳузурига келган бир киши:

 – Агар Аллоҳ таоло мени жаннат ила жаҳаннам орасида муҳайяр қилса, мен жаҳаннамни танлайман. Зеро, бутун умрим бўйи нафсимни орзусига кўра амал қилмадим. У ҳолда жаннат нафснинг муродидир. Жаҳаннам эса Аллоҳ таолонинг муродидир,  – деди.

Ғиждувоний ҳазратлари буни рад этиб:

– Қулнинг танлаш ҳаққи йўқдир. Қаерга бор десалар, ўша ерга борамиз. Қаерда қол, деса ўша ерда қоламиз. Шу билан бир вақтда, Раббимиздан яхшилик умидини узмаймиз. Қуллик – будир. Сенинг деганинг қуллик эмасдир.

– Устозим, дин йўлида бўлган бир кимсага шайтон яқинлаша оладими?  –  деб сўради яна ўша кимса.

– Дин йўлига янги кирган бир талаба нафсини аммора бўлишдан қутқармаган бўлса, шайтон унга яқинлаша олади. Агар у нафси мутмаин даражасига чиққан бўлса, шайтон ундан қочар.

Бу сифат у кишига кофийдир. Етарки, ҳаққа йўнал. Аллоҳ таолонинг китобига ва расули суннатига боғлангин. Бу икки нур орасида дин йўлида юргин, – деди Ғиждувоний ҳазратлари.

Бир куни Ғиждувоний ҳазратларининг ҳузурига узоқдан бир меҳмон келди ва у кишининг ҳузурида бир неча кун қолди.

– Устозим, сўнгги нафасимизда иймон билан кетишимиз учун бизга дуо этасизми?  – деди меҳмон.

– Ҳар ким фарзларни адо этгандан сўнгра дуо этса, дуоси қабул бўлади.

Сен фарз ибодатини қилгандан сўнгра, дуода бизни ҳам эсласанг, биз ҳам сени эслаймиз. Бу ҳам сенинг дуоинг, ҳамда бизнинг дуоимиз қабул бўлишига восита бўлар.

Ғиждувоний ҳазратларининг халифалари Хожа Аҳмад Сиддиқ, Хожа Авлиёи Кабир, Хожа Сулаймон Карминий, Хожа Ғариб Бухорий эдилар.

Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси
Муҳаммадий Турсунбоев

67190cookie-checkНақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 3-қисм)
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: