islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом: моҳият ва талқин. Такфир хатари

Жорий йилнинг 19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Такфир хатари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси А.Олимов ва 2-курс талабалари иштирок этди.

Тадбирда устоз сўзга чиқиб, талабаларга ақидада адашган тоифаларнинг хатари, уларнинг ёшлар онгига таъсири ҳақида гапириб, баъзи тоифаларнинг ботил қарашлари ва уларга аҳли сунна вал жамоа уламоларининг раддияларини келтирди. Шу ўринда, юртимиздан етишиб чиққан имом Абу Мансур Мотурудий, имом Абу Ҳафс Умар Насафий каби зотларнинг соф эътиқодни сақлаб қолиш йўлида қилган хизматлари эсга олинди. Шунингдек, талабаларга туросий ақида китобларини мукаммал ўрганиш билан бир қаторда бугунги кундаги уламоларнинг ҳам турли тоифаларга раддия сифатида ёзган асарларини ўқиш борасида қимматли тавсиялар берилди.
Суҳбатда хаворижларнинг издошлари бўлган ИШИД ва унга ўхшаш гуруҳларнинг бутун дунёга солган таҳдиди, ислом дини номига келтирган қора доғлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. “Уларнинг мақсади дин эмас балки сиёсий бошқарувдир”, деди устоз. Очиқ ва қизғин тарзда ўтган тадбир сўнгида талабалар ўзларининг кейинги фаолиятида уларга лозим бўладиган воизлик маҳоратини қандай шакллантириш борасида ҳам турли тавсияларни олдилар.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими

67580cookie-checkИслом: моҳият ва талқин. Такфир хатари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: