islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилмоқда

Чеченистонда 2019 йилнинг май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади, хабар берди xabar.uz сайти.

Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 000 киши намоз ўқишига мўлжалланган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров маълум қилди.

Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган.

Масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида барпо этилаётгани ҳақида «Грозний» телерадиокомпанияси 2016 йилда хабар берганди.

Хабарларга кўра, масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими эса италиялик мутахассисларга ишониб топширилган. Қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган.

70680cookie-checkЕвропадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: