islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муфтий ҳазрат Қозон университетига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристондаги хизмат сафарлари давомида Қозон университети билан яқиндан танишдилар ва университет ректори Ильшат Гафуров жаноблари, профессор ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати.

Ректор Ильшат Гафуров Қозон университети тарихи, фаолияти, таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш йўналишлари, ўқув хоналари, кутубхона фонди ва аудиторияларда дарс ўтиш услублари тўғрисида ўзбекистонлик меҳмонларга сўзлаб берди.

Маълумот ўрнида, Қозон университети – Россиянинг энг кекса университетларидан бири. 1804 йилда Александр I Қозон императорлик университети тасдиқ ёрлиғи ва унинг Уставини имзолаган. Олий ўқув юрти 200 йилдан ортиқ тарихи давомида саксондан ортиқ мамлакат Фанлар Академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзоларини етиштириб берган.

Томонлар учрашувлар давомида бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этдилар ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар имзоладилар.

71110cookie-checkМуфтий ҳазрат Қозон университетига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: