islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний таассуротлари

Ижозаларни бериб бўлгач, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари маърузаларини бошлаб, Бухорий, Термизий, Мотиридий, Нақшбандий каби буюк алломаларнинг юрти бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюрганларидан бахтиёр эканларини бот-бот таъкидлаб, бу юртнинг ҳавосида ҳам – ҳис қилганлар учун – ўзгача руҳият борлигини айтдилар.

Жумладан, шайх қуйидаги маънода сўзладилар: “Араблар ажам(араб бўлмаган) юрт олимларига унча эътибор бермай, ўзларининг араблиги билан фахрланадилар. Бу дарҳақиқат тўғри. Зеро, Қуръон уларнинг тилида нозил бўлган, ҳадислар ҳам уларнинг тилида айтилган. Бу ҳақиқий фахрдир. Лекин Бухорийнинг олдида ҳар қандай араб бўйин эгади, бошқа чораси йўқ. Ахир, “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқимасдан  олим бўлиш мумкинми? “Жомиъут-Тирмизий”ни ўқимай олим бўлиш мумкинми? Мовароуннар диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фаахдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”.

Бугунги кунда юртимизда Юрт раҳбари томонидан исломий соҳаларда олиб борилаётган хайри ишларни Тақий Усмоний нафақат, маъҳаддаги суҳбатларида, балки бутун сафарлари асносида такрор-такрор тилга олиб, кўплаб муборак масканларда хайрли дуолар қилдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири
Б.Аъзамов

76630cookie-checkШайх Муҳаммад Тақий Усмоний таассуротлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: