islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Шаъбон ойи фазилатлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ Таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳимли зот. Мана бу ойда бандаларининг қилган солиҳ амаллари учун ажр ва савобини кўпайтириб бериши ҳам Аллоҳ таолонинг биз мўмин-мусулмонларга бўлган фазлу-карамидир. Аллоҳ таборак ва таоло бандаларига солиҳ амалларни кўпроқ бажариб ўзларига кўп яхшиликларни заҳира қилиб олишлари учун маълум ойларни белгилаб берди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади:

وتزودوا فإن خير الزاد التقوى واتقون يا أولى الألباب

“Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!”

Ҳа, азизлар биз гуёки дунёда мусофир инсонмиз, биз кўпроқ солиҳ амалларни бажариб, ўзимиз учун заҳира қилишимиз лозим бўлади. Мана ўша яхши амалларни заҳира қилиш учун имкон бўладиган улуғ ойлардан бири “Шаъбон” ойида турибмиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадиси шарифлар етиб келган.

عن أسامة بن زيد رضى الله عنهما قال قلت يا رسول الله لم أرك تصوم شهر من الشهور ما تصوم من شعبان قال ذاك شهر يغفل الناس عنه بين رجب ورمضان وهو شهر ترفع فيه الأعمال إلى رب العالمين فأحب أن يرفع عملى وأنا صائم رواه النسائي 

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Ё Росулуллоҳ шаъбон ойида рўза тутганингиздек бошқа ойлардан бирортасида рўза тутганингизни кўрмадим, дедим. Мана бу ой Ражаб ва Рамазон ойи ўртасидаги ойдир, кўп инсолар ундан ғофил қоладилар, у ойда амаллар оламлар роббисининг ҳузурига кўтарилади, менинг ҳам амаллари рўза тутга ҳолимда кўтарилишуни яхши кўраман, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ойнинг фазилатли эканлигига ва бу ойда яхши амалларни кўпайтиришга ундамоқдалар. Шундай экан, азизлар бу фазилатли ойни қўлдан бой бермасдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилайлик. Яна бир ҳадисда:

عن أبى سعيد الخدرى رضي الله عنه قال سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول من صام يوما في سبيل الله بعد الله وجهه عن النار سبعين خريفا رواه البخاري

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан узоқлаштиради.

Биз айни шу фазилатли, барокотли кунларда турибмиз бу кунлардан ғофил қолмасликка кўп тарғбот бўлган. Шундай экан ҳар йили шаъбон ойи келганда дуолар ижобат бўлади, осмон эшиклари очилади ва солиҳ амаллар оламлар роббиси ҳузурига кўтарилади. У Аллоҳ таоло икром қилган улуғ ойдир.

يا أيها الذين آمنوا صلوا عليه وسلموا تسليما  إن الله وملائكته يصلون على النبي    

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга саловат айтур, Эй иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг.”

Муфассир уламолар бу ояти каримани Шаъбон ойида нозил бўлган деб, бу ойда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп саловат айтишга тарғиб қилинади. Умматига меҳрибон ва раҳимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга кўпдан-кўп саловат ва саломлар бўлган!

4-курс талабаси
Беҳзод Нурматов

77240cookie-checkШаъбон ойи фазилатлари
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!