islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бировни чақиришдаги одоб.

عن جابر ابن  عبد الله رضي اله عنهما قال اتيت النبي صلي الله عليه  و سلم في دين كان علي ابي فدققت الباب فقال من ذا قلت انا فقال انا انا كانه كرهها

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллҳу анҳумадан ривоят қилинади: “Отамнинг қарзи сабабли набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бордим. Эшикни тақиллатдим. Расулуллоҳ ким дедилар. Мен эса “Менман”, деб жавоб бердим. Расулуллоҳ “Мен, мен”, дедиларда. Гўёки бу ишимни ёмон коʻрдилар.

Демак, бу  ҳадисдан билинадики. Бирорта одам  бегона одам у ёқда турсин оʻз дўстини ёки танишини  эшигини тақиллатса, ичкаридан ким деган саволга “Менман”, дея жавоб бериши бу одобсизлик белгиси экан. Чунки бу  «мен» дейиши оʻзини катта олиш, такаббурланиш белгисидан. У одам “Мен фалончиман”, деб исмини айтиши лозим. Бундан ташқари эшикни орасида бироз тўхтаб тўхтаб  уч  маротаба тақиллатиши агар ичкаридан бирор жавоб келмаса бошқа вақтда келиши керак.

Олдинги ота – боболаримизнинг уйларида иккита ҳалқа боʻлган бири кичик ҳалқа, иккинчиси эса каттароқ ҳалқа боʻлган. Нега айнан иккита ҳалқа боʻлган бунинг сабаби агар бирор аёл келса кичик ҳалқани тақиллатган, ичкаридаги одам товушнинг сал пастроқлигидан ташқаридаги одамнинг аёл кишилигини билган ва ичкаридан ҳам  аёл киши чиққан. Агар катта ҳалқа тақиллатилса ундан баландроқ товуш чиққан шунда ташқарига эркак киши чиққан. Қаранг, қандай зукколик!

 Тошкент ислом институти 4- курс талабаси: Собиржонов Ойбек

 

80590cookie-checkБировни чақиришдаги одоб.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: