islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи махсус мобиль илова ишга тушди

Маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Андроид дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга тушди, деб ёзмоқда «Ҳалол туризм янгиликлари» канали.

Айтилишича, иловада ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган.

Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилади.

Дастурни юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder

Манба

83580cookie-checkЎзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи махсус мобиль илова ишга тушди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: