islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳ таоло Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз нозил қилган!

Аллоҳ таоло Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз нозил қилган!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз таълим берганлар!

Саҳобалар, тобеинлар, табъа тобеинлар, мутақаддим ва мутааххир қироат уламолари Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз етказганлар!

Қуръонни тажвид қоидаларига қатъий амал қилиб ўқиш фарзи айн эканига барча уламолар ижмо қилганлар!

Қуръонни, тажвид аҳкомлари зое бўлишига олиб борадиган турли шайтоний мусиқалар билан бузиб тиловат қилиш ҳаром эканига ҳеч бир уламо хилоф қилмаган!

Аммо, замонамизда одамларнинг Қуръонга муҳаббати йўқолганини, Унинг тиловатидан зерикадиган бўлиб қолганини кўрмоқдамиз. Соатлаб мусиқа эшитиб зерикмайдиган мўминлик давосидаги бу одамлар ҳатто 5-10 дақиқа ҳам Қуръон эшитишга сабри етмайдиган бўлиб қолишди.

Қуръонни турли назму насрий сатрлардан ажратмайдиган, фарқига бормайдиган, Уни куйга солишни яхши кўрадиган баъзи ҳофизлар эса ушбу ҳолатни сабаб қилиб ушлаб олиб: «Одамлар Қуръонни оддий ўқисангиз эшитмайди. Оддий ўқилган тиловатдан малолланишади. Шунинг учун Қуръонни мақомот билан ўқиш керак, одамларга шу ёқади, шуни эшитади», дейдилар.

Ваҳоланки, Қуръон Аллоҳнинг каломи, оддий махлуқнинг сўзидан олийдир. Уни мусиқа билан аралаштириш қатъий ҳаром. Энди юқоридаги гапга кўра, «одамлар жоҳил, Қуръоннинг ўзини оддий тиловат қилсангиз эшитишмайди. Шунинг учун Уни мусиқага солиш керак. Уларга Қуръонни эшиттирсак бўлдику!» дейдиган бўлсак, бу гап худди «одамлар алкаш, замзам сувининг ўзини берсангиз ичишмайди. Шунинг учун унга ароқ қўшиб бериш керак. Уларга замзамни ичирсак бўлдику!» деган гапга ўхшаб қолади.

Замзам мусаффо, ароқ эса ҳаром ва нажосатдир! Шунингдек, Қуръон ҳам мусаффо, мусиқа эса ҳаром ва нажосатдир! Одамларни софликка ўргатиш учун соф нарсани ифлослаш, нажосат билан булғаш телбалик, нодонлик бўлади!…

(c) Сурия қироат мактаби катта олимларидан, асли Тунислик Доктор Абдуллоҳ Нодир ҳафизаҳуллоҳ

 4-курс талабаси
Йўлдошбек Нуриддинов
таржимаси

84710cookie-checkАллоҳ таоло Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз нозил қилган!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: