Мана, ойлар султони, файз ва барака, раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазон кунлари бирин-кетин ўтиб бормоқда. Бу йилги Рамазон ойи ўлкамизда ўзгача шукуҳ билан кутиб олинди ва мўмин-мусулмонлар эмин-эркинликда Рамазон рўзасини тутиб, кечалари таровеҳ намозларини қоим қилмоқдалар. Бу ибодатларни тинчлик ва хотиржамликда бажариш катта неъматдир. Рамазон ойида баданий ибодатлар билан бир қаторда ижтимоий соҳада ҳам кўплаб эзгу амаллар бажарилади, молиявий ибодатлар амалга оширилади. Жумладан, Тошкент ислом институти жамоасига
2019 йил Рамазон ойи муносабати билан 28 май куни институт томонидан, асосан асосий штатдаги раҳбар, проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимларга ун, шакар, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.