islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Танзанияда Халқаро Қуръон мусобақа бўлиб ўтди.

islam.ru сайти хабар беришича Танзанияда  кенг қамровли  Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Энг яхши қориларни тинглаш учун Дарус Салам шаҳри футбол майдонида 60 000 дан зиёд мусулмонлар йиғилди. Бу мусобақа 20-си бўлиб, унга ҳар сафар бутун Ислом дунёсининг энг сара хифз йўналишидаги қорилари жалб этилади.

Турли хил давлатлардан келган хурматли меҳмонлар ҳам ушбу мусобақага ташриф буюрдилар. Шунингдек Танзания давлатининг президенти Джон Помбе Магуфули ҳам  мусобақага ташриф буюрди.

Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар ва совриндорлар эълон қилинди:

1-ўрин Сенегал давлатидан Муҳаммад ал-Мужоба Диалло

2-ўрин Нигериялик Фаррух Ёқуб

3-ўрин Танзаниялик Шамсиддин Хусайн Али

4-ўрин Нигериядан Идрис Усмон

5-ўрин яна бир Танзаниялик ёш иштирокчи. Мусобақа қатнашчилари  ичида 1 гина аёл бўлган, 12 ёшлик Сумайя Абдаллага насб этди.

Ғолиб иштирокчиларга 20 миллион Танзания шиллинги (8600$) топширилди. Ва қуйи  ўрин  соҳибларига нисбатан камроқ соврин бефилси: 12, 7,5, 5 ва 3 миллион танзания шиллинги соврини топширилди

Таржимон: 2-з курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

85750cookie-checkТанзанияда Халқаро Қуръон мусобақа бўлиб ўтди.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: