islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом динида жарроҳлик амалиёти

Тиб ҳақида сўз кетганда, албатта, жарроҳлик масаласига дуч келамиз. Зеро, бугунги кунда мазкур масалага оид ҳукмлар долзарб ҳисобланади. Шунинг учун мазкур мақолада айнан жарроҳлик борасидаги бирламчи маълумотларни келтириб ўтамиз.

Луғавий маъноси: “Жароҳат” араб тилида  “جرح” сўзидан олинган бўлиб, “урилгандан кейин қоладиган асорат”га айтилади.

Ушбу сўз  касб маъносида ҳам ишлатилади, масалан ояти каримада келади:

ويعلم ما جرحتم بالنهار

“(Аллоҳ) кундузида қилган амалларингизни биладигон зотдир”.

Шунингдек “жароҳат” сўзи “айблаш”, “камситиш” маъносида ҳам келади, масалан: “тили билан жароҳатлади”, дейилганда “айблади” нуқсонли санади маъносини билдиради. Яъни ҳақиқий маънодаги бирор моддий нарса билан жароҳатлаш эмас. Бу ўринда “жароҳат” лафзи мажозий маънода ишлатилмоқда.

Истилоҳий маъноси: “Инсон баданининг ҳолатига қараб уни текширадиган ҳамда ташқи ва ички аъзоларга бўлган таъсирни ўз ўрнида туриб даволайдиган касб”.

Қадимда жарроҳлик илми жуда ҳам тор доирада бўлган. Ҳозирги кунда бизнинг замонавий жарроҳлик илми ривожланиб кетгани туфайли бу таъриф билан чеклана олмаймиз, шунинг учун унинг замонамиздаги таърифини ҳам келтирамиз.

Жарроҳликнинг замонавий таърифи: “Инсон баданига етган зарарни кетказиш ёки тикиш, йирингни ёки бемордаги зарарли моддани чиқариб ташлаш мақсадида тешиш ёки бирор аъзони олиб ташлаш мақсадида қилинган иш жарроҳликдир”.

Шунингдек, жарроҳлик амалиёти билан узвий боғлиқ бўлган  аъзоларни кўчириш илмий истилоҳда “трансплантация орган” деб номланади. “Транс” лотин тилидан олинган бўлиб, “кўчириш” маъносини англатади. “Плантация” еса лотин тилида “экиш” деган маънони билдиради.

Ислом тиббиёти шомил, комил, чуқур ва равнақ топган тибга эга бўлган. Мусулмонлар тибнинг турли соҳалари ва доришунослик бўйича етук мутахассисларга эга бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ўша пайтларда мусулмон ўлкаларидаги каби ажойиб шифохоналар ер юзининг ҳеч қайси нуқтасида бўлмаган.

Уламоларнинг мазкур мавзуга оид илмий баҳслари тиб ва жарроҳликнинг қай даражага етганини ўз-ўзидан айтиб турибди. Соғлиқни сақлаш илми ҳам ислом оламида олий даражада эди.

Лекин бошқа динларда ушбу ҳолат тескари бўлган. Тиб илмининг ривожланиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Ҳатто, бировни даволаш айб саналадиган жамиятлар ҳам бор эди. Ёки касални ёки гуноҳкор деб ёки азобдан фориғ қиламиз, деб ўлдириб қўя қолишарди.

Ислом дини кўрсатмасига кўра, касалликларга муолажа қилувчи кишилар табиблар бўладими ёки медицина ходимларими диний билимлардан ҳам хабардор бўлишлари лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада ҳам қилган тавсиялари ва кўрсатмалари бу шариат кўрсатмасидир.

Касалликларга шифо излаб дори-дармонларни қўллаш, жарроҳлик амалиётини ўташ қадарга иймон келтириш ва таваккул ҳақиқатига асло зид келмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари даволанганлар ва бошқаларни ҳам баъзи муолажа ёки тавсиялари билан даволаганлар.

4-курс талабаси
Акрам Бузурханов

86370cookie-checkИслом динида жарроҳлик амалиёти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: