Троллар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Россиянинг собака.ру сайтининг маълумотига кўра, давлатларни интернетда калака қилиш билан машғул «троллар фабрикаси» аниқланган.
АҚШнинг Freеdom House тадқиқот ташкилотининг ҳисоботига кўра, 30та давлатда ҳукумат тузилмаларининг топшириғига кўра ижтимоий тармоқларда шарҳ ва изоҳлар қолдирувчи «троллар фабрикаси» фаолият кўрсатмоқда, деб ёзади Медуза.
«Троллар фабрикаси» Россия, Мексика, Филиппин, Украина, Беларусия, Малайзия, Марокаш, Мянма, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Баҳрайн, Эрон ва бир қатор бошқа давлатларда борлиги аниқланган. Ҳисоботда қайд этилишича, Россия каби давлатлар пул тўланувчи шарҳловчилардан хорижий давлатлардаги сайлов жараёнига аралашиш мақсадида фойдаланади, лекин «троллар фабрикаси» аксарият ҳолларда ички вазифалар учун қўлланилади.
2018 йил Freеdom House «троллар фабрикаси»ни ишлатувчи 26та давлатни аниқлаган эди. Хусусан, ўтган бир йил ичида бу рўйхатга Украина қўшилган.
«Троллар фабрикаси» ‒ кўпинча ҳукуматлар сиёсий мақсадда фойдаланадиган гуруҳларнинг шартли номланиши ҳисобланиб, бу гуруҳлар мамлакати ёки ташкилотига қараб турли номларга эга. Ушбу гуруҳ «троллари» ва «ботлари» вазифасига интернет-форумлар учун мавзу ва хабарлар тайёрлаш, блог ва ижтимоий тармоқларга пост ва изоҳлар қўйиш, интернет ахборот воситаларида кўпинча мухолифларнинг иззат-нафсига тегувчи изоҳлар қолдириш киради.
Одатда бу гуруҳ аъзолар олий ўқув юртлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини жалб қилиб, уларни тролл қилиб етиштиришади. Шунга кўра, тролл қилиш учун, асосан, ОТМ ўқитувчилари қизиқтирилади.
Ҳукумат томонидан гуруҳлар олдига қайси мавзуда мақола ёзиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги қайси муҳокамаларда қатнашиш бўйича вазифалар қўйилади. Таҳлилий ахборот гуруҳлари раҳбарлари олдига яна «бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш» вазифаси ҳам юклатилган.
«Троллар фабрикаси» таркибидаги таҳлил гуруҳи 10 кишидан таркиб топади. Ушбу гуруҳларга яна ижтимоий тармоқларда сохта исмлар билан саҳифалар очган 10 кишидан қўшилади. Шу тариқа «Таҳлилчилар»нинг жами миқдори – тахминан 100 кишига етади. Агар улардан ҳар бирининг 10 та сохта исми борлиги ҳисобга олинса, интернет-форумларда мавзу ва хабарлар тайёрлаш, блоглар ва ижтимоий тармоқларга пост ва изоҳлар ёзиш, интернет ахборот воситаларидаги саҳифаларда изоҳлар қолдириш ишида тахминан 1000 киши иштирок этаётгандек кўринади. Аслида уларнинг сони 10 дона таҳлилчи, холос.
Ҳозирги глобаллашув замонида троллар фабрикаси амалга оширган провакациялар тез-тез қулоғимизга чалиниб турибди. Ушбу провакацион ҳаракатлар доимо салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам биз бундай ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишимиз зарур.
4-курс талабаси
Муҳаммад Ҳакимжонов