islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтига янги ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп – жами 60 талаба (50 нафар ўғил бола ва 10 нафар аёл-қизлар) Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига қабул қилинади.

“Кўкалдош”, “Мир Араб”, “Ҳидоя”, “Хожа Бухорий”, “Саййид Муҳйиддин махдум”, “Фахриддин ар-Розий”, “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус билим юртларининг ҳар бирига 30 нафардан, “Хадичаи Кубро” ва “Жўйбори Калон” аёллар ўрта махсус билим юртларига эса 20 нафардан талаба олинади.

Бундан ташқари, Мир Араб Олий мадрасасида 20 нафар ўғил болалар ва 5 нафар аёл қизлар, Ҳадис илми мактабида эса 10 нафар янги талаба ўқишни бошлайди.

94220cookie-checkТошкент ислом институтига янги ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди
9 та фикр мавжуд
  1. radjabov ilmidin

    men 11 sinfni tugatdim endi islom institutiga kirmoqchiman bizlarga kirish uchun qanday yunalishlar bor, yoki kirish mumkin emasmi batafsil yozishlaringizni surayman

    1. admin

      Ва алайкум ассалом. Барча саволларингизни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин: https://islaminstitut.uz/?page_id=958#
      Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади. Яъни, сиз Тошкент ислом институтига ҳужжат топширишингиз учун аввал мадрасани тамомлаган бўлишингиз лозим.

  2. бахти

    Узбекистонда Киз болларнинг сони угил болларнинг сонидан кам эмас ва фикримча кизлар мадрасасида укишни хокловчилархам кам эмас. Шунга карамай кизлар мадрасаси узи атига икки мадраса уларнинг хам квотаси жуда хам кам накадар нохаклик.

  3. Дилором

    Ассалому алайкум админ, менинг кизим бу йил Универ.кошида академ лицейнинг ижтимоий гуманитар яъни тарих фани чукурлаштирилган йуналишига кирябди, буни тамомлаб Ислом академиясининг ислом тарихи ва манбашунослиги факультетига кириш нияти бор, буни имкони борми, биз аввал мадрасаларда укиш керак эканлиги хакида маълумотни хозиргина укиб колибмиз, у ерга хужжат топширишда фукаронинг хукукини чеклаш булмаса керак, хар бир фукаро топшириш хукукига эга эмасми, бизга илтимос батафсил маълумот беринг, ушбу укув юртига кириш учун нима йул тутмогимиз лозим, биз энди ушбу йуналишларда урта махсус блим юртига киришга улгурмаймиз

    1. admin

      Ва алайкум ассалом. Бу ер Тошкент ислом институти, сиз айтаётган Ислом академияси бошқа таълим муассасаси ҳисобланади. У ердаги йўналишлар тўғрисида бизда маълумот мавжуд эмас. Ислом академиясига ҳужжат топшириш учун мадрасани тамомлаш шарт эмас.

  4. Анвар

    Ассалому алайкум.
    Тожикистон фукароси булган 18 ёшга тулган узбек кизлари Тошкент шахаридаги бирор ислом диний мадрасасига кабул килинадими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: