islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абитуриентлар қабул ҳайъатига тақдим этадиган ҳужжатлар тўплами

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

– ректор номига ариза;

– маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асли;

– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

– 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

– яшаш жойидан маълумотнома;

– яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (агар абитуриент ўрта махсус ислом билим юртини ушбу ўқув йилида тугатган бўлса тавсияномани таълим муассасаси мудиридан олиб келади).

9530cookie-checkАбитуриентлар қабул ҳайъатига тақдим этадиган ҳужжатлар тўплами
7 та фикр мавжуд
  1. Assalomu alaykum hurmatli Buxoriy.uz sayti. Sizlarga bir Savol bilan murojaat qilmoqchi edim:
    Men bu yil Islom institutiga Oliy Mahadga tayyorgarlik kõrayotgan edim. Yaqindagina chiqgan qarordan juda hayratda qoldim . Unga binoan faqatgina Islom õrta maxsusni tamomlagan abuturentlardan hujjat qabul qilinishi yozilgan ekan. Men Toshkent Islom Universiteti qashidagi akademik litseyni bitirganman. Meni hujjatlarim qabul qilinadimi?

    1. admin

      Ассалому алайкум. Хабарингиз бор янги ўқув йили бўйича қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди (http://islaminstitut.uz/?p=2875). Ўзгаришларга кўра, Тошкент ислом институтига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади, деб қайд этилган. Сиз битирган таълим муассасаси (ТИУ академик лицейи) ўрта махсус ислом билим юрти ҳисобланмайди.

  2. Fayzulloh Valiy

    Assalamu alaikum warohmatullohi wabarokatuhu!
    Ma’had qoshidagi, o’rta mahsus bilim yutrini tamomlaganlar uchun
    3 yillik malaka oshirish kurslari ochildi deb rasman xabarlarda o’qigan edik. Shu haqida ma’lumot olsak boladimi?

    1. admin

      Ва алайкум ассалом. Ўрта махсус ислом билим юртлари (мадрасалар) Тошкент ислом институти эмас Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги таълим муассасалари ҳисобланади.
      Тошкент ислом институтида 3 йиллик малака ошириш курслари мавжуд эмас, махсус сиртқи бўлим очилган. Сиртқи таълимда ўрта махсус ислом билим юрти (мадраса)ни тамомлаган бўлиши ва 5 йил диний соҳа (мадраса, масжид ёки вакилликлар)да ишлаган бўлиши лозим.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: