islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Москвада энг йирик динлараро марказнинг лойиҳаси тақдим этилди

4-июл куни Халқаро Москва шаҳарлари форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. У 4-июлдан 7-июлгача “Заряде” паркида бӯлиб ӯтади. Москва фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун замонавий ечимлар ва лойиҳаларни тақдим этди. Тадбирда таниқли халқаро экспертлар ва араб дунёсининг меҳмонлари иштирок этмоқда. Форумнинг ахборот визуал стендларида янги Москва шаҳридаги замонавий рекреацион зонага эга бўлган келажакдаги динлараро маданий-маърифий маркази тақдим этилди, дея хабар беради “Business Online”.

Меъморлар томонидан ӯйланганидек, бу нафақат динлараро мулоқотни намойиш қилувчи рамзий марказ бӯлиши режалаштирилмоқда, балки барча москваликлар учун очиқ бўлган ижтимоий, маърифий ва таълимий лойиҳа бўлади.

Форум иштирокчиси, Россия мусулмонлари маънавий мажлислар раиси, Москвани, Марказий Россия регионини ва Чувашияни муфтийси Албир Крганов сӯзларига кӯра, ушбу марказ барча меҳмонлар эътиборини тортди.

“Форум меҳмонларини қизиқтириб қолган нарса ушбу лойиҳани маданиятлараро мулоқот майдони сифатида тақдим этилиши бӯлиб, дунё миқёсидаги ривожланишлар даврида жуда талаб этилаётганлигидир. Россия бу каби масалаларда кўплаб давлатлар учун намунадир. Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳдан асрлар давомида турли маданият ва анъаналар барқарорлиги учун ҳизмат қилувчи шундай муҳим масалаларни ечимида мадат сӯраб қоламиз” деди РМДЙ (Россия мусулмонлари диний йиғини) муфтийси, деб хабар беради Islam.ru

Таржимон: 2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

95701cookie-checkМосквада энг йирик динлараро марказнинг лойиҳаси тақдим этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: