islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди

Дубай полицияси хабар беришича, бу йил Palm Jumeirah ва Emirates Hill-ларда Oyoon каби “ақлли” хавфсизлик ташаббускорлари туфайли ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Улар сунъий ақл технологиаларини ва катта маълумотларни таҳлил қилиш учун асосланган.
Дубай полицияси тергов бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси генерал-маёр Халил Иброҳим ал-Мансурий шундай деди: “Дубай полицияси доимо биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жиноятга қарши энг сўнгги технологиялар ва энг яхши онгларни ишлатиш орқали курашмоқдамиз. Маълумотларни таҳлил қилиш маркази жиноятларни ҳал қилишда ва шаҳар хавфсизлик тизимидаги бўшлиқларни аниқлашда муҳим рол ўйнади. ”
“Oyoon” тармоғи лойиҳаси доирасида шаҳар бўйлаб видео кузатув камералари марказий қўмондонлик марказига реал вақтда хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар ҳақида маълумот беради. Камералар учта секторда қонунбузарчиликни кузатади
-сайёҳлик;
-транспорт;
-ва чакана савдосида. Полиция жиноятчиларни кузатиб бориш учун сунъий ақл ва юзларни таниш технологияларидан фойдаланмоқда, деб хабар беради Islam.ru

Таржимон: 2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

95930cookie-checkСунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: