Бугун 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бошланди. Тест синовлари Ўзкўргазмасавдо марказида ўтказилмоқда.
Дастлаб, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов абитуриентларга тест синови жараёнлари ва тартибини тушунтириб ўтди.
Сўнгра, тест саволлар китоби солинган махсус қоп ва конвертлар Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод, ТИИ ректори У.Ғафуров, қабул ҳайъати аъзолари ва абитуриентлар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди.
Кеча 19 июль куни Тошкент ислом институти биносида абитуриентлар Араб тили фанидан ижодий имтиҳонда иштирок этишган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат.
Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқларорқали онлайн узатилмоқда.