Бўлим фаолияти кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш Интернетнинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг соҳага оид буйруқларида белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилган бўлиб, 2009 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлим 2015 йилнинг сентябрига қадар «Компьютер маркази» деб номланган. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов, муҳандис электрончиси О.Ҳусанов ҳисобланади.
Ахборот ва техник таъминот бўлими Тошкент ислом институтининг таркибий қисми ҳисобланиб, хўжалик ҳисобидан фаолият кўрсатган ҳолда, информацион технологиялар ва мултимедиа тизимлари соҳасидаги ишларни фан соҳаларига тадбиқ қилиш; Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳамда Республика Олий ўқув юртлари билан ўзаро информацион алоқаларни таъминлаш; интернет тармоғи ва электрон почта хизматларини кўрсатиш, аниқ мавзулар бўйича маълумотларни қидириш ва улар жойлашган адресларни таклиф этиш; институт WEB-саҳифасини такомиллаштириш ва доимо янгилаб туриш; институт бўлимлари, кафедралари ва лаборатория эҳтиёжлари учун керак бўладиган компьютер техникасини сотиб олиш, тарқатиш, сифатини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш бўйича ишларни амалга ошириш; ҳисоблаш техникаси воситаларига, компьютерларга сервис хизматини ташкил этиш, уларни таъмирлаш ва модернизациялаш; информацион-компьютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш; Республика ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси доирасидаги семинарлар, конференциялар, тақдимотлар, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш каби фаолият турлари билан шуғулланади.
БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- янги информацион технологияларни ва илмий-тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ қилиш;
- Институт ягона маҳаллий компьютер тармоғини ишга тушириш, кенгайтириш, такомиллаштириш ва бошқариш;
- талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга информатика ва информацион технологияларни, интернетдан фойдаланишни ўргатиш хизматини ташкил қилиш;
- халқаро ахборот тармоғида ишлашни ва мулоқат олиб бориш маданиятини тарғиб этиш;
- янги технологияларни ва программа воситаларни жорий этиш, ҳамда уларни ягона маҳаллий компьютер тармоғида ишлашини таъминлаш ва бошқариш;
- Институтдаги мавжуд компьютер техникасини кўрикдан ўтказиш ва доимий назоратини таъминлаш.