islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари бўлиб ўтди

Бугун 2019 йил 4 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари бўлиб ўтди.
Мустақиллик дарси 2-3 курс талабалари учун Тошкент ислом институти Ахборот ресурслар маркази биносида ўтказилди. Дарсда Ўзбекитон халқаро ислом академияси профессори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекиcтон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Хуршид Жуманазаров маъруза қилиб бердилар.
1-4 курс талабалари учун ҳам ушбу дарс институт Ахборот ресурслар маркази биносида ўтказилиб, унда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Эргаш Даминов ҳамда Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Мелиқўзиевлар маъруза қилдилар.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари учун эса мустақиллик дарси “Аҳмаджон қори” жоме масжиди биносида ўтказилди. Мустақиллик дарсини Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Фахриддин Муҳаммадиев ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Мулло Холмирзо ота” жоме масжиди имом хатиби Абдурасул Абдуллаевлар олиб бордилар.
Шунингдек, Тошкент ислом институтининг мажлислар залида институт талаба қизлари иштирокида “Жонажон Ўзбекиcтоним, мангу бўл омон!” мавзусидаги мустақиллик дарсида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раиси Амирқул Каримов ва Тошкент шаҳар “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти раҳбари Муҳаммадамин Насриевлар маъруза қилдилар.
Мустақиллик дарсларида истиқлол йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тиклангани, ушбу неъматни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Дарсда шунингдек, сўнгги йилларда диний соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, янги ўқув даргоҳлари, илмий марказларининг очилиши тўғрисида сўз борди.

Ижтимоий фанлар кафедраси кабинет мудири
Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов

98540cookie-check“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари бўлиб ўтди
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!